“Ватанпарвар” ташкилотининг Сурхондарё вилояти кенгашига янги раис сайланди

    Ҳарбий 26 март 2021 1059

    Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Уставининг 32-бандига асосан, 2021 йил 24 март куни “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари Конференцияси чақирилди.

    Конференцияда “Ватанпарвар” ташкилотининг Сурхондарё вилояти кенгаши таркибидаги туман (шаҳар) кенгашларидан сайланган 49 нафар делегатларнинг 43 нафари қатнашди.

    Шунингдек, Конференцияда Жанубий ғарбий ҳарбий махсус округи қўшинлари қўмондонининг ўринбосари полковник Искандар Маллаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Улуғбек Чориев, Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси директорининг ўринбосари Муҳиддин Жабборов, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Панжи Пирназаровлар ҳамда бошқа таклиф этилган меҳмонлар ва “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши тизимида фаолият юритаётган ходимлар иштирок этдилар.

    Конференция Ишчи ҳайъати, котибият, саноқ ва таҳририят комиссиялари сайлангач, йиғилишнинг кун тартиби ва иш регламенти тасдиқланди.

    Конференция кун тартибидаги масалани кўриб чиқишдан олдин Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши раислигига номзодни сайловга қўйиш тартиби белгиланди ва очиқ овоз бериш йўли билан сайлов ўтказиш тасдиқланди.

    “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши тавсияси асосида, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши раиси лавозимига шу вақтгача ушбу вазифани вақтинча бажариб келаётган Юсупов Зуфаржон Юсуповичнинг номзоди таклиф этилди.

    Конференция иштирокчиларининг тўлиқ овози билан Юсупов Зуфаржон Юсупович – Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши раиси этиб сайланди.

    Шундан сўнг, “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди ва кун тартибидаги масала бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

    Юсупов Зуфаржон Юсупович 1982 йилда Хоразм вилояти Хива туманида туғилган. Маълумоти олий. Бунга қадар республикамизнинг маънавий-маърифий ва маданият муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

    Эслатиб ўтамиз, 11-13 март куни Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси Ҳусан Ботиров бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Ташкилотнинг Сурхондарё вилояти кенгаши ва туманларнинг ўқув спорт техника клублари фаолияти ўрганилган эди. Ўрганишлар мобайнида вилоят кенгаши фаолиятида ташкилот маблағлари ва мулкларидан фойдаланиш, кадрлар билан ишлаш, ижро интизоми ва бир қатор йўналишларда жиддий хато ва камчиликлар аниқланганди. “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши раиси Эшмурод Ўтаев ишдаги хатоларини тан олган ҳолда, ўз хоҳишига биноан лавозимидан озод этилишини сўраб ариза ёзган ва унинг аризаси раҳбарият томонидан қаноатлантирилган эди.

    Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи

    “Ватанпарвар” ташкилоти Матбуот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates