"Ватанпарвар"га пресс тур ташкил этилди

    Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан Ташкилот ҳузуридаги Республика техник ва амалий спорт турлари марказида ОАВ ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди.

    Тадбир аввалида “Ватанпарвар” ташкилоти тизимидаги спорт секциялари ва тўгараклари ҳамда спорт техникалари кўргазмаси намойиш этилди. Журналистларга Ташкилот тизимидаги автокросс, мотокросс, картинг, триатлон, дуатлон, ёзги биатлон, пневматик қуроллардан ўқ отиш, авиамодел, ракетамодел, кемамодел, радиоспорт каби спортнинг техник ва амалий турлари ҳақида тушунчалар берилди. Айниқса, Ташкилот тизимида тайёрлантирилаётган хизматчи итлар иштирокидаги намойиш журналист ва блогерларнинг олқишларига сазовор бўлди.

    Сўнгра “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раиси Ҳусан Ботиров раислигида брифинг ташкил этилди. Ҳ. Ботиров тадбирда иштирок этаётган журналистлар ва блогерларни яқинлашиб келаётган “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати табриклади.

    У, шунингдек, эндиликда ҳар йили 1991 йил 23 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ташкил этилган кун муносабати билан истеъдодли журналистлар ва блогерлар учун танлов ўтказиб борилишини эълон қилди.

    Маълум бўлишича, “Ватанпарвар” ташкилоти – журналист нигоҳида” мавзуидаги республика танлови “Энг яхши теле-журналист”, “Энг яхши радио-журналист”, “Энг яхши босма ОАВ журналисти”, “Энг яхши Интернет-нашр журналисти” номинациялари бўйича ўтказилади. Танловда мамлакатимиз ҳамда бошқа давлатларда яшовчи барча истеъдодли журналист ва блогерлар иштирок этишлари мумкин. Танлов комиссияси ҳар йилнинг 23 ноябрига қадар энг яхши ишларни танлаб, ғолиб ва совриндорларни аниқлайди.

    “Ватанпавар” ташкилоти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда мамлакатимизда ўсмирлар ва ёшларни Қуролли Кучлар сафларида хизмат қилишга тайёрлаш мақсадида ташкил этиладиган “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйини қайта тикланиб, шу ой охирида дастлабки беллашувлар бошланади.

    Брифинг якунида Ҳ.Ботиров республика бўйлаб “Ватанпарвар” ташкилоти тизимидаги автомототранспорт ҳайдовчиларини тайёрлаш курсларида ўқиётган “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд оилалар фарзандлари сони 8 612 нафарга етганини маълум қилди.

    Брифингдан сўнг журналистлар ва блогерлар ўртасида спортнинг пневматик қуролдан ўқ отиш мусобақаси ташкил этилди. Тадбирда ОАВ ходимлари энди журналистик фаолиятда эмас, ўқ отиш мусобақасида астойдил куч синашди. Ғолибликни қўлга киритган журналистлар Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates