Вазир таҳриридаги китоб чоп этилди

    Китобнинг ҳар бир бобида техник тараққиёт ва иқлимнинг глобал ўзгариши даврида ўсимликшунослик соҳасидаги жаҳон илмий жамоатчилигининг ўсимликлар селекцияси бўйича энг сўнгги тадқиқотлари тақдим этилган.

    InTechOpen халқаро нашриётида Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов таҳрири остида «Ўсимликлар селекцияси – ҳозирги ва келажакдаги қарашлар» китоби чоп этилди. Мазкур китоб халқаро миқёсда фаолият юритадиган етакчи олимларнинг ўсимликлар селекцияси, хусусан, янги экин навларини яратиш, номақбул табиий шароитлар учун селекция ишлари, ўсимликларнинг молекуляр селекциясидаги янги услублар, қишлоқ хўжалиги экинлари биотехнологияси масалаларига доир фикр-мулоҳазаларни ўз ичига олган.

    «Ўсимликлар селекцияси бу исталган ўсимликлар турлари ёки навларини чатиштириш орқали ўсимликларнинг такомиллашган ёки янги хусусиятларини намоён этиш мақсадида фойдали генотиплар вариациясини бирлаштиришдир, – деб ёзади китобнинг сўзбошисида академик И.Абдураҳмонов. – Бунинг натижасида ўсимликларнинг маълум иқтисодий ёки озуқавий қимматини ошириш муҳимдир».

    Дастлабки гибридлаш табиий генетик манбалардан ёки гермоплазма тўпламларидан зарур фенотипли ўсимлик генотипини ажратиб олишдан, шунингдек, анъанавий кимёвий ёки радиацион мутагенез ёки замонавий ген муҳандислиги технологияларидан фойдаланган ҳолда янги вариацияларни яратишдан иборат. Сўнгра зарур хусусиятларни мустаҳкамлаш мақсадида селфинг ёки тескари гибридлаш усулларидан фойдаланиб, бир қатор назорат чанглаш, якунда эса зарур генотипларни сунъий саралаш босқичи ўтказилади.

    Китобнинг ҳар бир бобида техник тараққиёт ва иқлимнинг глобал ўзгариши даврида ўсимликшунослик соҳасидаги жаҳон илмий жамоатчилигининг ўсимликлар селекцияси бўйича энг сўнгги тадқиқотлари тақдим этилган. Уларда ўсимликларнинг янги навларини чиқариш ва уларни ҳимоя қилиш, кескин иқлим шароитларига мослашган ўсимликларни яратиш, молекуляр маркерлар технологиясидан фойдаланиш, трансгенетика ва геномни таҳрирлаш технологияси соҳасида ўз ечимини топаётган масалаларга эътибор қаратилган.

    Китоб олимлар, тадқиқотчилар, талабалар ҳамда мазкур фан йўналишига қизиққан ўқувчиларга мўлжалланган.

    Назокат АБДУҚУНДУЗОВА,

    Инновацион ривожланиш вазирлиги

    ахборот хизмати раҳбари

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates