Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилади

    Таълим 6 май 2021 5666

    Айни вақтда Президент раислигида чет тилларини ўқитишни такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор ўтказилмоқда. 

    - Чет тилларини ўқитишга урғуни бошқача қўйиш керак. Катта корхоналар қуриляпти, технологиялар ўрнатиляпти. Хорижий тилни мукаммал билиш зарурати юзага келяпти. Барча ҳудудлар раҳбарлари, таълимга алоқадор ташкилотлар ўзбек тилига бўлган эътиборимизни четда қолдирмай, чет тилларини ўргатиш бўйича жиддий шуғулланиши керак. Мактаб, лицей, коллеж ва олийгоҳ битирувчилари камида 2 та чет тилини мукаммал билишлари шарт, деди президент.

    Чет тилларини ўқитиш бўйича жойлардаги ҳақиқий аҳвол қониқарли эмаслиги қайд этилди.

    1400та мактабда чет тилини ўқитиш аҳволи талабга жавоб бермайди. 2000 та чет тили ўқитувчилари лавозими вакант қолмоқда.

    Мактабларда ишлаётган жами 53 минг нафар чет тили ўқитувчиларининг атиги 4 фоизи миллий ва халқаро тил билиш тўғрисидаги сертификатларга эга.

    11 минг нафар мактаб чет тили ўқитувчиларининг 49 фоизи тестдан ўта олмаган.

    Президент Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташкил этилишини маълум қилди. Агентлик дунёда самарали натижа берган ўқитиш методикалари, дастур ва дарсликларини боғча, мактаб, лицей, олийгоҳ ва ўқув марказларида жорий этиб, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштиришга кўмаклашади.

    Ҳар бир вилоятда биттадан университет чет тиллари бўйича таянч олийгоҳ сифатида белгиланишини таъкидланди. Президент Бухоро вилоятидан Нуробод туманига кўчиб келиб, ўқитувчилик қилаётган Муродовлар оиласининг фаолиятини намуна қилиб кўрсатди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates