Вазирлар Маҳкамаси коронавирусга оид яна бир қарорни қабул қилди

    Мамлакатимизда 30 октябр 2020 1967

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (665-сон, 29.10.2020 й.) қабул қилинди.

    Коронавирус пандемиясининг салбий таъсири оқибатида зарар кўрган ва кўраётган ташқи иқтисодий фаолият ва туризм соҳаларида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларини ҳамда замонавий уй-жой қурилиши билан банд бўлган қурилиш-пудрат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг автотранспорт воситалари паркини янада янгилаш ва модернизация килиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

    Қарорга кўра, 2022 йил 31 декабргача қуйидагиларга утилизация йиғимининг ноль ставкаси қўлланилади.

    Юк ташиш учун мўлжалланган "Евро-5" ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган шатакчи автомобиллар (ТИФ ТН коди 8701 20, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно), шунингдек, тиркамалар ва ярим тиркамалар (ТИФ ТН кодлари 8716 31, 8716 39, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошганлари бундан мустасно);

    юк ташиш учун мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8704 22, 8704 23) ҳамда махсус мўлжалланган янги транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8705 10, 8705 40, 8705 90);

    ҳайдовчи билан бирга 10 ва ундан ортиқ йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган, "Евро-5" ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган транспорт воситалари (ТИФ ТН коди 8702, ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлари бундан мустасно).

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates