Вазирлар Маҳкамаси таркибида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилади

    Президентимиз “Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

    Мазкур ҳужжатга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этиляпти.

    Белгиланишича, Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилиши муносабати билан қўшимча ажратилаётган штат бирликлари Ўзбекистон Президенти администрациясининг 5 та штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан киритилади.

    Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-269-сон фармонига ўзгартириш киритилади.

    Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.