Учирилиш Европа коинот агентлиги (ЕКА) томонидан ўзининг YouTubeдаги каналида намойиш этилди.
Учириш маҳаллий вақт билан соат 18:20 да амалга оширилди.
Sentinel-1C сунъий йўлдоши Copernicus Европа атроф-муҳит мониторинги дастури доирасида орбитага етказилди. Еврокомиссия томонидан EKА билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ушбу лойиҳа Ердаги экологик вазиятни кузатиш учун автоном кўп босқичли тизимни яратишга қаратилган, деб хабар беради report.az.