Венгрияда Ўзбекистон Элчихонаси очилди

    Будапешт шаҳрида мамлакатимиз Элчихонаси очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

    Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, юртимиз дипломатик ваколатхонаси фаолиятининг йўлга қўйилиши бевосита Ўзбекистон Президентининг ташаббуси ва Венгрия ҳукумати раҳбарининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши туфайли амалга ошди.

    Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов, Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто, иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Над, шунингдек, кенг жамоатчилик, сиёсий, ишбилармон доиралар вакиллари, маҳаллий ОАВ ходимлари иштирок этди. Ўзбекистондан борган санъат усталарининг дилрабо куй ва тароналари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

    Б.Саидов ўз нутқида мамлакатимиз очиқ, прагматик, тинчликсевар ташқи сиёсат юритаётгани, барча давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқалар ривожланиб бораётгани, хусусан, Венгрия билан ҳамкорликни кенгайтириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади.

    Ўз навбатида, Петер Сийярто Ўзбекистон Элчихонасининг очилиши икки тинчликсевар мамлакатлар ўртасидаги алоқаларда кузатилаётган ижобий ўсиш суръатининг ёрқин тасдиғи эканини, Элчихона фаолияти ўзаро ҳурматга асосланган икки томонлама муносабатларни ҳар жиҳатдан бойитишга хизмат қилишини таъкидлади.

    Сўнгги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон-Венгрия муносабатлари фаол тараққий этиб, мутлақо янги суръат касб этмоқда. Вақт синовидан ўтган дўстона муносабатлар бугун стратегик шериклик даражасига кўтарилган. Халқларимиз асрлар оша узвий тарихий алоқаларга эга бўлиб, мустаҳкам дўстлик ва маданий ҳамкорлик ришталарини сақлаб келмоқда. Икки томонлама амалий ҳамкорлик сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги изчил ривожланиб бормоқда.

    Ўзбекистон-Венгрия муносабатлари халқаро ва минтақавий ташкилотлар, шунингдек, кўп томонлама тузилмалар доирасидаги фаол ҳамкорлик натижасида янада кенгаймоқда. Шу ўринда БМТ ва ЙХҲТ билан бир қаторда Туркий давлатлар ташкилотини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринли.

    Элчихона биноси Будапешт шаҳрининг марказий ҳудудида жойлашган бўлиб, у кўҳна ва замонавий архитектура талабларини мужассам этган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates