Тайинлов маросимида университет ректори Н.Обломурадов бошчилигида профессор Золтан Лакнер университет жамоасига таништирилди.
Ушбу ҳамкорлик доирасида Венгрия ва Европа Иттифоқи олий таълим муассасалари билан академик алоқаларни йўлга қўйиш, қўшма таълим ва илмий дастурларни ишлаб чиқиш, илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш, замонавий технологиялар ҳамда инновацион ёндашувларни Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги тизимига интеграция қилиш режалаштирилган.
Профессор Золтан Лакнер ТДАУ жамоаси билан бирга фаолият олиб боришидан мамнун эканлигини билдириб, университет мавқейини халқаро даражада янада юксалтиришда бор билим ва тажрибасини сафарбар этишини таъкидлади.












