Иссиқлик таъминотида узилишлар сабабли қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилади

    Қайта ҳисоб-китоб Veolia Energy Tashkent мутахассислари томонидан мустақил равишда амалга оширилади. 

    Иссиқлик ишлаб чиқарувчи ва иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан ҳарорат режимига риоя қилмаслик оқибатида иссиқлик таъминотида узилишларни бошдан кечирган бўлсангиз, қайта ҳисоб-китоб Veolia Energy Tashkent мутахассислари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.

    Яъни:

    иссиқлик энергиясининг йўқлиги ёки сифатсиз иссиқлик энергияси билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан инспекторни чақириш ва далолатнома тузишингиз шарт эмас;

    далолатнома Veolia Energy Tashkentнинг туман иссиқлик тарқатиш бошқармаси томонидан диспетчер маълумотлари асосида тузилади. Veolia Energy Tashkent тасарруфида иссиқлик энергияси кўрсаткичлари қай вақтдан бошлаб меъёрларга жавоб бермай қолгани ҳақидаги маълумотлар бор.

    Қайта ҳисоблаш зарур сифатга эга бўлмаган иссиқлик ташувчисини етказиб беришнинг бутун даври учун амалга оширилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates