«VEON» компанияси Ўзбекистонда инвестициялар ҳажмини кўпайтиради

    Инвестициялар 2 март 2022 1891

    «Beeline» бренди остида ишлайдиган «VEON» компанияси Ўзбекистонда инвестициялар ҳажмини салмоқли даражада кўпайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш чораларини кўради.

    Ўзбекистон Республикаси АКТ вазирлиги делегациясининг Барселона (Испания Қироллиги)да бўлиб ўтаётган «MWC Barcelona-2022» Жаҳон мобил конгрессида иштирок этиш доирасида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Шерматов ва «VEON» компаниялар гуруҳи бош ижрочи директори Каан Терзиоглу ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда телекоммуникация тармоқларини, айниқса, олис ва етиб бориш қийин бўлган чекка қишлоқ ҳудудларида лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган инвестициялар ҳажмини ошириш, IT-ходимларни тайёрлаш учун халқаро тренерларни жалб этган ҳолда таълим лойиҳаларини амалга ошириш каби мавзулар муҳокама қилинди.

    Шунингдек, маҳаллий ёшларни ишга жойлаштириш орқали BPО (бизнес жараёнлари аутсорсинги) ва KPО (билим жараёнлари аутсорсинги) хизматларини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширилишида «VEON» компаниясини бевосита иштироки масаласи ҳам кўрилди.

    Учрашув давомида томонлар таълим муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш, истиқболли илмий-тадқиқот ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш, грантлар орқали танловлар ўтказиш ҳамда IT-таълимга инвестициялар ҳажмини ошириш каби мавзуларда фикр алмашдилар.

    Шунингдек, «VEON» компаниясининг 2022 йил 24-26 октябрь кунлари Ўзбекистонда АКТ ҳафталиги доирасида бўлиб ўтадиган «ICT Week Uzbekistan» халқаро рақамли форумида иштирок этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates