Ветеринария соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими халқаро стандартларга мослаштирилмоқда

    Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида бугунги кунда 22 таълим йўналиши бўйича 5407 бакалавр, 32 мутахассислик бўйича 170 магистр таҳсил олмоқда.

    Ҳозирда университет хорижнинг 80 дан ортиқ нуфузли олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси билан ҳамкорлини йўлга қўйган. Шунингдек, хорижлик 21 профессор-ўқитувчи талабаларга дарс бериб келмоқда. Хорижий олий таълим муассасалари билан академик алмашув дастурлари асосида Erasmus+, Twinning, Buznet, IAEA лойиҳалари доирасида жорий йилнинг ўтган даврида 50 профессор-ўқитувчи халқаро даражадаги семинар ва тренингларда иштирок этиб, тегишли сертификатга эга бўлди.

    Яқинда ветеринария медицинаси таълим йўналишини халқаро стандартларга мослаштириш мақсадида АҚШнинг Миннесота университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

    Ҳамкорлик доирасида амалга оширилган энг катта натижалардан бири – ветеринария медицинаси таълим йўналишининг ўқув режа, фан дастурлари ва малака талаблари такомиллаштирилиб мазкур йўналишда ўқиш давомийлиги 5 йил этиб белгиланланди. Эндиликда 2022/2023 ўқув йилидан университетга 1-босқичга қабул қилинган талабалар мазкур йўналишда беш йил давомида таҳсил олади ва малакали мутахассис сифатида бакалар дипломига эга бўлади.

    Миннесота университети билан ҳамкорлик уч босқичда амалга оширилмоқда. Жумладан, баҳолаш, ўқитиш ва янги ўқув дастурини ишлаб чиқиш. Ҳар-бир босқич гибрид модель ёрдамида Ўзбекистондаги семинар ва маҳорат дарслари, Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети профессор-ўитувчиларининг Миннесота университетига қисқа ва узоқ муддатли ташрифлари ва электрон таълим бўйича фаолиятни ўз ичига олади.

    2022 йилнинг январь-февраль ойларида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг 8 нафар профессор-ўқитувчиси Миннесота университетида бўлиб, ўқув жараёнлари билан яқиндан танишиб, тажриба алмашиб қайтди.

    Лойиҳа доирасида Миннесота университети профессорлари Мариа Сол Перез ва Мерий Катрейни хонимлар жорий йилнинг 7-11 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида бўлиб, қўмита раиси Баҳромжон Норқобилов билан Ўзбекистонда ветеринария соҳасида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш сифатини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида суҳбатлашди.

    – Очиғини айтсам, Ўзбекистонда ветеринария соҳасидаги бошқарув тизими яхши ривожланмоқда. Яъни ветеринария ва чорвачилик соҳаси бўйича ягона бошқарув тизими орқали кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва бунинг пировард натижасида тайёрланган кадрларни юқори ва қуйи бошқарув тизимларига ишга жойлаштириш механизми жуда тўғри йўлга қўйилган, – деди Мариа Сол Перез хоним.Биз Ўзбекистонда ветеринария таълимини халқаро стандартларга мослаштириш бўйича амалга оширилаётган ишларни давом эттирган ҳолда, келгусида Ўзбекистондаги Ветеринария медицинаси техникумлари, олий таълим ва илмий-тадқиқот институтларининг ўзаро интеграциясини таъминлаш, ветеринария мутахассисларининг малакасини ошириш, таълим сифатини янада яхшилаш, профессор-ўқитувчилар ҳамда ёш олимларнинг хорижнинг нуфузли олий таълим муассасаларида малакаларини ошириш ва академик мобилликни кучайтириш бўйича янгича ёндашувларни жорий қилиш юзасидан ҳамкорлик лойиҳаларини давом эттириш ниятидамиз.

    Қўмита раиси Б.Норқобилов таклифи билан Миннесота университети профессори, Жаҳон ҳайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш ташкилотининг Ҳайвонлар саломатлиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги референс маркази директори ўринбосари Мариа Сол Перез хоним Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг Ветеринария таълими, илм-фан ва инновацион фаолият масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

    Меҳмонлар ташриф давомида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида ҳам бўлиб, профессор-ўқитувчилар учун маҳорат дарслари ўтди. Талабалар билан қизғин учрашувлар, тренинглар ва ўқув семинарларини олиб борди. Шунингдек, Миннесота университетининг профессорлари томонидан жорий йил 31 август – 9 ноябрь кунига қадар таълим бериш сифатини ошириш бўйича ўтказилган онлайн семинар якуни бўйича Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг 20 нафар профессор-ўқитувчисига сертификатлар топширилди. Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети профессор Х.Юнусов билан икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Тадбир якунида Ўзбекистонда ветеринария таълимининг сифатини янада ошириш, олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ўқув адабиётларининг янги авлодини ҳамкорликда ишлаб чиқиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.

    Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари Миннесота университетининг электрон кутубхонасига тўғридан-тўғри уланиши учун имконият яратилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates