VietJet Air Ветнамга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда

    Транспорт 28 ноябр 2022 718

    2022 йил 26 декабрдан 2023 йил 23 мартгача VietJet Air Камран – Тошкент – Камран йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди.

    Тегишли келишув авиаташувчи ва «Uzbekistan Airports» ўртасида имзоланди.

    Парвозлар 367 йўловчига мўлжалланган қулай А-330 самолётларида амалга оширилади. Биринчи босқичда парвозлар ҳафтада бир марта чартер асосида амалга оширилади. Бунга параллель равишда Ўзбекистон ва Ветнам ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

    VietJet Air - халқаро арзон авиакомпания бўлиб ва Ветнамда ташкил этилган биринчи хусусий авиакомпания ҳисобланади, бош қароргоҳи Хошимин шаҳрида жойлашган. VietJet Air беш йил давомида (2017-2021 йиллар) энг яхши ультра арзон авиакомпания сифатида эътироф этилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates