баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Витаминларга иштиёқингиз баланд бўлмасин

    Витаминларнинг кўплиги унинг етишмовчилигидан кам муаммо келтириб чиқармайди.

    Аллерголог-иммунолог Алексей Бессмертный Спутник радиосига берган интервьюсида нима учун гипервитаминоздан сақланиш кераклигини тушунтирди, дея ёзмоқда РИА Новости. “Иммунитет тизимини кучайтиришга интилаётган одамлар, айни пайтда дамрондориларни жуда кўп миқдорда сотиб олишга ҳаракат қилишмоқда. Аммо агар сиз аллақачон янги сабзавот, мева ва юқори сифатли маҳсулотларни истеъмол қилишга одатланган бўлсангиз, бунга ҳожат йўқ”, — дейди мутахассис.

    “Тараққий этган жамиятда, яхши овқатланадиган одамда витамин етишмаслиги мумкин эмас. Уларнинг барчаси бизнинг столимизда. Фақат айрим минтақалар учун Йодомарин ва уч ёшгача бўлган болалар учун Д витаминининг ташқаридан қўлланилиши бундан истисно. Бундан ташқари, мультивитаминларни қабул қилиш нафақат зарарли, балки хавфли ҳам ҳисобланади”, — дея таъкидлади шифокор.

    “Д ёки А витаминларининг ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш соғлиқ учун етарлича  зарарли. Бундан ташқари, кўплаб витаминлар дори-дармон сифатида эмас, балки биологик қўшимчалар сифатида рўйхатдан ўтган. Жигар токсик шикастланишининг тўртдан уч қисми, статистик маълумотларга кўра, ҳақиқатан ҳам сертификатланмаган қўшимчаларни ишлатиш билан боғлиқ бўлиши мумкин” — дея таъкидлади мутахассис.

    Унинг сўзларига кўра, витамин етишмаслиги сингари унга бўлган қизиқиш иммунитет тизимига тубдан таъсир қилмайди, аммо бу умумий соғлиққа зарар етказиши мумкин.

    Бу, айниқса, одамда кўнгил айниши, бефарқлик, чарчоқ билан кечадиган гипервитаминозга сабаб бўлади. Д витамини ортиқча бўлса, қайт қилиш, яъни интоксикациянинг барча белгилари кузатилиши мумкин.

    “Бундай ҳолатгача бориш қийин. Аммо бир ҳовуч витамин ичадиган одамлар токсикология бўлимига тушишлари эҳтимолдан холи эмас”, — дея хулоса қилди шифокор.

    No date selected
    December 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates