Ўзбекистон Президентининг Венгрияга ташрифи якунланди

    Ҳукумат 5 октябр 2022 5204

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрияга икки кунлик расмий ташрифи тадбирларга бой ва сермаҳсул бўлди.

    Давлатимиз раҳбари Венгрия Президенти Каталин Новак билан учрашув ўтказди. Ушбу мамлакатнинг ишбилармон доиралари вакиллари билан Ўзбекистонда аниқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалари кўриб чиқилди.

    Бош вазир Виктор Орбан билан музокаралар бўлиб ўтди, уларнинг якунида салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланди.

    Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Ференц Лист номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Биринчи борт Тошкентга учиб кетди.