Владимир Норов Черногориянинг Элчисини қабул қилди

    2022 йил 29 июнда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Черногориянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Милорад Шчепановични қабул қилди.

    Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Элчини юксак ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, унинг фаолиятида муваффақиятлар тилаб қолди.

    М.Шчепанович самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Черногория Ўзбекистонни минтақадаги асосий давлат сифатида қараган ҳолда республика билан ҳамкорликка устувор аҳамият қаратишини маълум қилди.

    Бугун мамлакатимизда ҳаётга татбиқ этилаётган, нафақат республикадаги кенг ислоҳотлар, балки бутун Марказий Осиёда сиёсий муҳитнинг ўзгаришига хизмат қилаётган Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясига юқори баҳо берилди. Республикада Асосий қонунга қўшимча ва ўзгаришлар киритиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг аҳамиятини алоҳида эътироф этар экан, Элчи бу йўналишдаги Ўзбекистонда амалиёти фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини конституциявий даражада самарали ҳимоя қилишнинг намунаси сифатида хизмат қилишини таъкидлади.

    Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Черногория сиёсий мулоқоти жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Томонлар жаҳон сиёсатининг кўплаб масалалари бўйича яқин ёки ўхшаш позицияларга эга бўлиб, халқаро институтлар доирасида бир-бирларини қўллаб-қувватламоқда. Шу билан бирга, алоқаларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар кўриш зарурлиги ҳам эътироф этилди.

    Савдо-иқтисодий алоқаларни жадаллаштириш, жумладан, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, тадбиркорлик субъектлари ва савдо-саноат палаталари ўртасидаги бевосита мулоқотни кенгайтириш, рангли металлургия, машинасозлик, фармацевтика, туризм соҳаларида қўшма инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ таклифлар кўриб чиқилди.

    Томонларнинг маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлиги қайд этилди. Элчи Черногория вакиллари Ўзбекистонда ўтказиладиган йирик халқаро тадбирларда иштирок этиш нияти борлигини маълум қилди.

    Учрашувда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates