Владимир Норов «Корея-Ўзбекистон» парламент дўстлик уюшмаси раиси билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 3 август 2022 1672

    2022 йил 3 август куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов «Корея-Ўзбекистон» парламент Дўстлик уюшмаси раиси Парк Кванг Он бошчилигидаги Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси делегацияси билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот чоғида қайд этилганидек, Жанубий Корея парламент вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи очиқлик, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган икки томонлама дўстлик ва махсус стратегик шериклик муносабатларининг кенгайиб, мустаҳкамланиб бораётганидан яна бир бор далолат беради.

    Пак Кванг Он Корея Республикаси Янги Ўзбекистондаги кенг кўламли ўзгаришлар, жумладан, мамлакатнинг Асосий қонунини ислоҳ қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар жараёнини қатъий қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

    Миллий Ассамблеянинг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил декабрь ойида Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи якунида эришилган келишувлар ижросига кўмаклашишга тайёрлиги таъкидланди.

    Турли даражадаги, жумладан, «Марказий Осиё + Корея Республикаси» шаклидаги бўлажак тадбирлар жадвали бўйича фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    Рақамлаштириш ва электрон ҳукумат соҳаларида ҳамкорликни жадаллаштириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали иқтисодий дипломатияни фаол ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Пак Кванг Оннинг таъкидлашича, Ўзбекистон Корея Республикаси учун инвестиция киритиш, биргаликда ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш ва бизнес юритиш нуқтаи назаридан жозибадор мамлакат бўлиб қоляпти.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates