Владимир Норов Корея Республикаси Элчисини қабул қилди

    Халқаро ҳамкорлик 24 ноябр 2022 1850

    2022 йил 23 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Корея Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ким Хи Сангни қабул қилди.

    Элчи Корея Республикаси Ўзбекистонни минтақадаги асосий ҳамкори деб билишини ва давлатлараро алоқаларни янада фаоллаштириш учун барча чораларни кўришга тайёрлигини билдирди. Расмий Сеул Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни олқишлайди ва қўллаб-қувватлайди ҳамда уларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёр.

    Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил декабрь ойида Корея Республикасига амалга оширган давлат ташрифи икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш имконини берди.

    Томонларнинг барча соҳаларда олий даражада эришилган келишувларни ҳар томонлама амалга оширишга тайёрлиги таъкидланди.

    Бўлажак тадбирлар жадвали, жумладан, Тошкент шаҳрида ТИВлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси юзасидан фикр алмашилди.

    «Марказий Осиё – Корея Республикаси» ҳамкорлик форуми доирасидаги алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates