Владимир Норов Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири билан учрашди

    2022 йил 13 майда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин билан музокаралар ўтказди.

    Ташқи ишлар идоралари раҳбарлари Тожикистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига бўлажак ташрифи юзасидан, шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни атрофлича муҳокама қилдилар.

    Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўртасида мустаҳкамланиб бораётган ўзаро ишонч ва дўстона муносабатлар ҳамда икки қардош халқ ўртасидаги кўп асрлик ришталарга асосланган стратегик шерикликнинг бугунги ҳолатига юксак баҳо берилди.

    Яқин йилларда товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича икки давлат Президентларининг берган топшириқларини сўзсиз бажариш зарурлиги таъкидланди.

    Томонлар Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Тожикистон Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисини имкон қадар тез муддатларда ўтказиш зарурлигини қайд этдилар.

    Жорий йилда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланишини ҳисобга олган ҳолда маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудида қўшма йирик маданий тадбирлар уюштириш юзасидан якдил муносабат билдирилди.

    Тожикистон томони Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислигини юқори баҳолаб, мамлакатимиз томонининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши, шунингдек, барча тадбирларда, жумладан, Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида фаол иштирок этишга тайёрлигини тасдиқлади.

    Мулоқот чоғида томонлар минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар, келгуси давр учун қўшма тадбирлар жадвалини кўриб чиқдилар, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates