«Россияда Ўзбекистон туризми йили» муносабати билан ташкил этилган тадбир доирасида меҳмонлар Шарқ меҳмондўстлигининг бетакрор муҳитига шўнғишлари мумкин бўлади.
«Фетисов Арена»га киришда ҳақиқий ошхона ташкил этилади, у ерда ҳар бир киши Ўзбекистоннинг миллий таоми — паловнинг тайёрланиш жараёнини гувоҳи бўлиши ва, албатта, уни татиб кўриши мумкин бўлади.
Туризм қўмитаси делегацияси мамлакат маданияти ва анъаналарини яхшироқ тушуниш имконини берувчи кўплаб тадбирларни тайёрлади.
Ахборот стендлари Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари ҳақида маълумот беради, шунингдек, ташриф буюрувчилар эсдалик совғаларини олиш имкониятига эга бўлади.
Шунингдек, барча хоҳловчилар омадни синаб кўришлари ва қимматбаҳо совғаларни ютиб олишлари мумкин, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.
Лойиҳа Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва туризмни ривожлантиришга қаратилган.