Водилда кураш байрами бошланди

    Туризм ва спорт вазирлиги, Кураш ва Белбоғли кураш федерациялари тақвим-режасидаги мазкур турнирда мамлакатимиз ва қўшни Қирғизистон, Тожикистон республикаларидан 300 га яқин полвонлар иштирок этмоқда.

    Бугун Фарғона туманининг сўлим ва обод Водил қишлоғидаги “Чинор таги” истироҳат боғида шу қишлоқда туғилиб вояга етган, кураш мухлислари қалбидан жой олган, ўз даврининг номдор полвонлари бўлган Ҳамид ва Темир полвонлар хотираси учун ҳамда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан белбоғли кураш ва кураш бўйича анъанавий республика очиқ турнири бошланди.

    Юқори савияда ташкил этилган турнирда полвонлар белбоғли кураш бўйича 55 кг., 60 кг., 66 кг., 73 кг., 81 кг., 90 кг., 100 кг., +100 кг. вазн тоифасида, кураш бўйича эркаклар 60 кг., 66 кг., 73 кг., 81 кг., 90 кг., +90 кг., аёллар эса 52 кг., 63 кг. ҳамда +63 кг. вазн тоифасида беллашмоқда.

    Ҳар иккала спорт тури бўйича беллашувлар бугун кун бўйи давом этади.

    Илҳом РАҲМОНОВ

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates