Водийга борадиган поезд энди Тошкент Марказий (Шимолий) вокзалидан жўнайди

    Транспорт 24 ноябр 2020 1811

    Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб, йўловчиларнинг узоғини яқин қилиб келаётган 92/91-сонли ҳамда 94/93-сонли йўловчи поездлари ҳаракатида ўзгариш бўлмоқда.

    Бугунги кунгача Тошкент Жанубий вокзалидан ҳаракатланиб келаётган мазкур поездлар, 2020 йил 26 ноябрдан бошлаб, Тошкент Марказий (Шимолий) вокзалидан ҳаракатланишни бошлайди. Ҳаракат жадвалида эса ўзгаришлар бўлмайди.

    «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маълум қилишича, қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.