WhatsApp’да янги функция пайдо бўлди

    Рақамлаштириш 24 сентябр 2020 2037

    Янгилик билан фойдаланувчиларга иккинчи томон очиб кўриши ва ёзишмалардан чиқиши билан ўчиб кетадиган фото, видео ва анимациялар юбориш имконини беради.

    WhatsApp᾽да вақтинчалик медиафайллар юбориш имконини берувчи янги Expiring Media функцияси пайдо бўлди. Бу ҳақда “WeBetaInfo” хабар қилди.

    Янгилик билан фойдаланувчиларга иккинчи томон очиб кўриши ва ёзишмалардан чиқиши билан ўчиб кетадиган фото, видео ва анимациялар юбориш имконини беради. Бундай имконият фойдаланувчи ўта шахсий медиафайлларини юбормоқчи бўлганда асқотиши тахмин қилиняпти.

    Фойдаланувчилар чалғиб кетмаслиги учун йўқолиб кетувчи хабарлар одатийларидан график жиҳатдан фарқ қилади.

    Функция дастурнинг Android-смартфонлар учун мўлжалланган бета-версиясида мавжуд. Кейинроқ дастур янгилангандан кейин асосий дастурда ҳам пайдо бўлиши керак.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates