Австралияда айрим ишчилар мажбурий эмланади

    Aвстралияда янги турдаги коронавирус (Covid-19) нинг Делта вариантига қарши кураш ва эмлаш ишлари давом этаётган бир пайтда мамлакатнинг 3 йирик супермаркетлар тармоғи ўз ходимларини Covid-19 га қарши эмлашни мажбурий қилиб қўйди.

    Бутун мамлакат бўйлаб фаолият олиб борадиган супермаркет гигантлари – Woolworths ва Aldi Aвстралиядаги барча ходимлари учун Covid-19 ваксинасини олишни мажбурий қилиб қўйган бўлса, Coles фақат Янги Жанубий Уелс (NSW), Виктория ва Aвстралия пойтахти ҳудудидаги ходимлар учун мажбурий емлаш жорий етилишини маълум қилди.

    Aвстралияда эмланиш ҳуқуқига эга бўлган 16 ва ундан катта ёшдаги аҳолининг 85,8 фоизи Covid-19 вакцинасининг биринчи дозасини қабул қилган, иккиламчи доза олган аҳоли эса 70,8 фоизни ташкил этмоқда.

    2020 йил март ойидан бери ёпиқ бўлган чегаралар келаси ой очилиши кутилмоқда. Мамлакатга кириш ҳуқуқи эса чет элдаги австралияликларга ва визага эга бўлган чет эллик талабаларга берилади.