Хабар ўз тасдиғини топмади, хавотирга асос йўқ — Тошкент шаҳар ИИББ

    Хавфсизлик 6 июл 2022 1435

    Тошкент шаҳар ИИББ ахборот мултимедиа марказининг хабар қилишича, номаълум шахсларнинг портловчи модда ўрнатаётгани ҳақидаги хабари ўз тасдиғини топмади.

    Хабарда айтилишича, шу йилнинг 6 июль куни соат 08.56 да Тошкент шаҳар ИИББ навбатчилик қисмига Яшнобод туманидаги “Зўр ТВ” телеканали жойлашган ҳудудда 2 нафар номаълум шахс портловчи модда ўрнатаётганини маълум қилган.

    Мазкур хабар асосида зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ва бошқа мутахассислар воқеа жойига етиб борди. Ҳудуд ўрганилганда портловчи ёки ҳаёт учун хавфли бўлган бошқа моддалар аниқланмади, хабар ўз тасдиғини топмади, хавотирга асос йўқ.

    "Ҳозирда “Зўр ТВ” телеканали ўз иш фаолиятини доимгидек олиб бормоқда. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

    Шубҳали ҳолатга бефарқ бўлмаган фуқароларга миннатдорчилик билдирамиз", дейилади расмий маълумотда.