Хабаровскда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтяпти

    Маданият 17 сентябр 2020 593

    Шу кунларда Хабаровск ўлкасида ўзбек халқи миллий анъаналари ва амалий санъатига бағишланган Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтяпти.

    Лойиҳа «Хабаровск ўлкаси халқлари ассамблеяси» жамоат ташкилоти ва Узоқ Шарқ давлат илмий кутубхонаси (УШДК) ташаббуси билан амалга оширилган.

    Узоқ Шарқ давлат илмий кутубхонаси расмий веб-сайтида (https://www.fessl.ru) телевизион дастур намойиш этилади ва лойиҳа иштирокчилари қуйидаги муҳим тадбирларда иштирок этишлари мумкин:

    – қадимги эпик асарлар, ХIV асрдан ХХ аср бошларигача бўлган давр шеърияти ва замонавий ўзбек адабиётининг энг кўзга кўринган намояндалари ижод маҳсуллари, бир сўз билан айтганда, ўзбек насри ва шеъриятининг барча турларини қамраб оладиган «Ўзбекистоннинг адабий мероси» виртуал кўргазмаси;

    – ташриф буюрувчиларнинг Ўзбекистон тарихи ва маданияти ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш имконини берувчи «Ажойиб Ўзбекистон» онлайн викторинаси.

    Маълумот ўрнида, Хабаровск ўлкасини ҳам қамраб олган Владивостокдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси маълумотига кўра, ушбу минтақада 20 минг нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси истиқомат қилади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates