"Хафа бўлдим" деб ОАВда чиқишдан аввал ҳокимликка мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ" — Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    Мамлакатимизда 28 сентябр 2021 1099

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаровнинг “5 йилдан бери Президент қарори ижроси таъминланмаяпти” деган эътирози юзасидан расмий муносабат билдирди.

    Сўнгги йилларда журналист ва ижодкорларга алоҳида эътибор қаратилиб, кўплаб имконият ва имтиёзлар яратилмоқда. Президентнинг 2017 йил 10 августдаги «Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ҳам ижодкорлар учун мавжуд шароитларни янада яхшилаш ва имтиёзлар белгиланган.

    Хусусан, қарорда Тошкент шаҳар ҳокимлигига ҳам маълум вазифалар юклатилган.

    2021 йилнинг 23 сентябрь куни қатор ОАВлари Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаровнинг «5 йилдан бери Президент қарори ижроси таъминланмаяпти» деган фикрларини келтирган.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Президентнинг юқоридаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўша йилнинг ўзидаёқ тегишли чора-тадбирларни амалга оширган.

    Жумладан, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ислом Каримов кўчаси, 16-А уй биноси

    Ислом Каримов кўчаси, 16-А уй
    Ислом Каримов кўчаси, 16-А уй

    бошқа давлат идоралари билан тўлганлиги сабабли, Журналистлар ижодий уюшмасига Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н. Максумов томонидан имзоланган хат (2018 йил 6 июлда 03-780 сонли)га асосан учта бино таклиф этилган.

    Хусусан, Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси 1-уй манзилидаги бино

    Фурқат кўчаси 1-уй
    Фурқат кўчаси 1-уй

    Мирзо Улуғбек тумани Мустақиллик шоҳкўчаси 71-уй манзилида жойлашган бинонинг 4-қавати

    Мустақиллик шоҳ кўчаси 71-уй
    Мустақиллик шоҳ кўчаси 71-уй

    ва Яшнобод тумани 22-ҳарбий шаҳарчада жойлашган бино шулар жумласидандир.

    Аммо Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси таклифга нисбатан ҳеч қандай жавоб бермаганлиги сабабли ўша пайтда бу масала очиқ қолган.

    Ҳозирги кунда бу учта таклиф ҳам ўз кучини йўқотган. Сабаби шаҳарда катта ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Кўплаб бинолар бузилди, кўпларининг ўрнига янгилари бунёд этилди. Буни Журналистлар ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров билиши, юқоридаги масала юзасидан фикр билдиришдан аввал масалани ўрганиши лозим эди.

    Тўғри, Олимжон Ўсаровнинг уюшмага раҳбар бўлганига энди тўрт ой бўлди. Бу вақт мобайнида ҳамма нарсага улгуриш, ҳамма нарсани билиш қийин. Аммо «хафа бўлдим» деб ОАВда чиқишдан аввал Тошкент шаҳар ҳокимлигига мурожаат қилиши мақсадга мувофиқ бўлган бўларди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates