Халқ банки яна бир йирик кредит линиясини жалб қилмоқда

    Молия 5 октябр 2020 1533

    Тўғридан-тўғри жалб қилинадиган кредит линиялари мамлакат иқтисодиёти учун ниҳоятда муҳим. Қолаверса, бу маблағлар жараённинг бевосита иштирокчиси бўлган тижорат банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлайди, ликвидлилигини оширади.

    Халқ банки айни сабабдан Германиянинг жаҳонга машҳур "Deutche Bank AG" банки билан ҳамкорлик ўрнатди. Бинобарин, бу мамлакатимизда инвестициявий лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда четдан сармоялар жалб қилиш бўйича тижорат банкларига юклатилган вазифалар ижроси билан ҳам ҳамоҳангдир.

    Айтиш жоизки, "Deutche Bank AG" Франкфурт шаҳрида жойлашган, дунё молия бозорида 150 йиллик тажрибага эга. 2019 йил якунларига кўра, мазкур банкнинг умумий активлари 1,3 трлн. еврони ташкил этган. Сайёрамизнинг 59 мамлакатида филиаллари бор. Улар сони 1931 та. Ана шу муассасаларда 87,5 минг нафардан зиёд ходимлари ишлайди.

    Хўш, Халқ банки мазкур банк билан ҳамкорлик доирасида дастлаб қандай саъй-ҳаракатларни амалга оширди? Гап шундаки, жорий йил сентябрь ойида икки банк ўртасида 150 млн. АҚШ долларигача миқдорда кредит олиш юзасидан истиқболли битим имзоланди.

    Албатта, Халқ банки ташаббуси билан.

    Ҳозир битим доирасида 102,5 млн. АҚШ доллари миқдорида мақбул фоизларда кредит маблағлари жалб қилиняпти. Келгусида яна 47,5 млн. АҚШ долларилик қисми ҳам ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

    Шў ўринда ҳақли бир савол туғилади: Халқ банки бу маблағларни нималарга сарфламоқчи?

    Биринчи навбатда, ушбу кредит линияси банк мижозлари, тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Масалан, экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга 25 млн. АҚШ доллари, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва гўшт етиштириш ҳажмини оширишга ҳам шунча маблағ ажратилади.

    Чунончи, Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон тумани умумий қиймати 5 млн. долларлик истиқболли лойиҳа рўёбга чиқарилиши натижасида йилига 25 минг тонна буғдойни қайта ишлаш йўлга қўйилса, Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида 5 млн. АҚШ долларилик кредит эвазига йиллик қуввати 25 млн. донага тенг қоп ишлаб ишлаб чиқариш технологияси ишга туширилади. Шу билан бирга, Бухоро вилоятининг Когон туманида 1,4 млн. АҚШ доллари эвазига Украина давлатидан 1260 бош наслли қорамоллар келтирилиб, бўрдоқичилик фаолиятига киришилади. Худди шундай лойиҳа 520 бош зотдор чорва молларини Эстония давлатидан олиб келиш ҳисобига Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида ҳам амалга оширилиши режалаштирилган. Бунинг учун 523 минг АҚШ доллари йўналтирилади. Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида эса 645 АҚШ доллари қийматидаги кредит эвазига Россиядан 630 бош наслли қорамоллар харид қилиб, бўрдоқичилик йўлга қўйилади.

    Шунингдек, 52,5 млн. АҚШ долларлик сармоя ҳисобидан ун, ўсимлик ёғи, қизилмия экстракти ва пахта хом ашёсини қайта ишлаш орқали ярим тайёр калава-ип ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

    Хусусан, Тошкент вилоятида банк томонидан ажратиладиган 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит ҳисобига бу ерда йилига 5 минг тонна ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда.

    Энг асосийси, молиялаштирилган лойиҳалар доирасида тайёрланган маҳсулотларнинг аксарияти экспортга чиқарилади.

    Банк Ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates