Халқ таълими тизимида 34 нафар мансабдор лавозимидан озод этилган

    Мамлакатимизда 15 апрел 2021 326

    Халқ таълими тизимида 78 млрд сўмлик молиявий камчиликлар, ноқонуний ўзлаштиришлар аниқланиб, 34 нафар мансабдор лавозимидан озод этилган.

    Бу ҳақда АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди:

    «Вазирлик ва идораларда «комплаенс назорат» тизими жорий этилиши орқали салмоқли натижалар қайд этилди. Масалан, «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимида коррупциянинг олдини олиш мақсадида тўғридан-тўғри сотиб олиш амалиётига чек куйилиши натижасида жорий йил 15,3 млрд сўм иқтисод қилинишига эришилган. Бундан ташқари, «Қўнғирот сода заводи» АЖда 9 млрд сўмлик 4,5 минг тайёр маҳсулот камомади борлиги аниқланган ва қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган.

    Халқ таълими тизимида жами 78 млрд сўм молиявий хато ва камчиликлар, ноқонуний ўзлаштиришлар аниқланиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқ-тартибот органларига юборилган. Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатларига йул қўйган 214 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган, 34 нафар масъул мансабдор эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигида 16 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган ва 22 млрд сўм бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши олди олинган.

    Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимидаги ходимлар аттестациядан ўтказилиб, коррупцияга мойиллиги бўлган 1476 нафар (28%) ходим билан меҳнат шартномалари бекор қилинган».

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates