Халқ таълими вазири Андижонда “Оналар мактаби” лойиҳаси машғулотларида иштирок этди

    Таълим 17 июн 2021 771

    Халқ таълими вазири Андижонда ўқувчиларнинг оналарига чет тилини ўргатиш учун йўлга қўйилган “Оналар мактаби” лойиҳаси машғулотларида иштирок этди.

    Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Избоскан туманидаги 43-умумтаълим мактабида бўлиб, унда ўқувчи ҳамда педагогик жамоа учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

    Дастлаб, мактаб маъмурияти томонидан таълим сифатини яхшилаш, битирувчиларни ОТМга жалб этиш ва касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

    Шунингдек, вазир мактаб ўқувчиларининг оналарига чет тилларини ўргатиш мақсадида йўлга қўйилган “Оналар мактаби” лойиҳаси машғулотларида ҳам иштирок этиб, андижонлик оналар билан инглиз тилида суҳбатлашди.

    Суҳбат давомида вазир келажак авлодни ақлан баркамол этиб тарбиялашда ота-оналарнинг ролига алоҳида тўхталди. Мактаб кутубхонасига жаҳон адабиёти бестселлерларини ҳадя этди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates