Халқ таълими вазири IT орқали мустақил даромад топаётган ўқувчиларни қўллаб-қувватлашини билдирди

    Кейинги авлод 15 апрел 2021 1457

    Президентимиз қарори асосида Самарқанд шаҳрида янги ташкил қилинган Информатика ва ахборот технологияларига ихтисослашган 9-таянч мактабида синов имтиҳонлари асосида ўқишга қабул қилинган 60 нафар ўқувчи IT соҳаси бўйича билим олишмоқда.

    Уларнинг ушбу йўналишда мукаммал билим олишлари, иқтидорини ривожлантириш ҳамда мустақил изланишларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг имкониятлар яратилган.

    Шу кунларда Самарқандда бўлиб турган Халқ таълими вазири ушбу мактаб фаолияти, информатика, работотехника, дастурлаш ва бошқа йўналишларда таълим бериш бўйича эришилаётган натижалар, ўқувчиларнинг илғор лойиҳалари билан яқиндан танишди.

    Вазир ушбу мактабнинг 9-синф ўқувчиси, ўз фрилансерлик фаолиятини йўлга қўйиб, ойига 200-300 АҚШ доллари миқдорида мустақил маблағ топаётган Далер Шаҳмардановнинг эришаётган ютуқларини алоҳида эътироф этди. Мана шундай иқтидорли ёшларнинг сафи кенгайишини ва уларни доим қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлаб, Далерга ноутбук совға қилди.

    Шерзод Шерматов ушбу мактабнинг собиқ битирувчиси Бахтиёр Фозилов ҳомийлиги асосида қуриб берилаётган 350 ўринли қўшимча бино қурилиш ишлари билан танишди. Мана шундай ёш авлодга ғамхўрлик ва ўзи таълим олган муассасага ҳурмат сифатида собиқ битирувчининг ташаббусини алоҳида эътироф этди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates