➖ Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги навбатлилик коэффициенти паст бўлган мактаблар тажриба-синов тариқасида хусусий сектор вакилларига 5 йилга ишончли бошқарувга берилади;
➖ ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолиблик (олтин, кумуш, бронза медали)ни қўлга киритган педагогларга тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилади;
➖ умумтаълим муассасалари педагогларига 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб синф (гуруҳ) раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилади;
➖ 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ҳудудий халқ таълими бўлинмалари методистларининг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади;
➖ 2024/2025 ўқув йилига қадар фаолияти давомида юқори натижаларга эришган педагогларнинг ойлик маоши меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 15 бараваригача босқичма-босқич ошириб борилади;
➖ Мактаб битирувчиларининг ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида мактабнинг раҳбар ходимларини турли миқдорларда рағбатлантириш йўлга қўйилади;
➖ мактаб, коллеж, лицей битирувчиларининг шаҳодатномаси (диплом иловаси)даги мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи киритилади ва ушбу кўрсаткич ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олинади;
➖2021 йил 1 январдан бошлаб мактаб директорларини лавозимга тайинлаш, уларга нисбатан интизомий жазо қўллаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этиш тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
➖ миллий рейтингида сўнгги 5 йил давомида доимий равишда биринчи 3 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича академик ва молиявий мустақиллик бериш ҳамда мустақиллик мезонлари Европа университетлари ассоциацияси стандартларига мувофиқ қабул қилиш;
➖ миллий рейтингида биринчи 10 та ўриндан бирини эгаллаган ОТМларга мавжуд ихтисосликлар бўйича илмий унвонларни мустақил бериш ваколатини бериш;
➖ 2021 йил 1 сентябрга қадар ҳар бир ҳудудда нодавлат, жумладан давлат-хусусий шериклик асосида камида биттадан ОТМлар ташкил қилиш;
➖ 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ОТМлар қарорига мувофиқ номутахассислик фанлари модуль тизими асосида ўқитиш;
➖ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб хорижий талабаларни ОТМларга ўқишга қабул қилишни йилда 2 марта семестрнинг бошида ташкил қилиш.
Фармоннинг тўлиқ матни қуйидаги манзил орқали танишиш мумкин: https://regulation.gov.uz/ru/document/23678