Халқ таълими вазирлиги хизмат сафарлари учун ходимлари қанча маблағ сарфлаганини маълум қилди

    Молия 12 июл 2021 1024

    Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ расмий сайтида ходимларнинг хизмат сафарлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилмоқда.

    Жорий йилнинг дастлабки ярим йиллигида жойларда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, таълимни ривожлантириш истиқболларини ўрганиш мақсадида ҳамда Республика ишчи гуруҳлари таркибида Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ҳамда марказий аппаратининг мутахассис ходимлари 267 марта Республиканинг турли ҳудудларига хизмат сафарларини амалга оширган.

    Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур сафарлар учун 395,5 млн. сўм миқдорида харажат қилинган, дея хабар беради вазирликнинг ахборот хизмати.

    Айтиш жоизки, хизмат сафарларии доирасида мактабларда яратилган шароитлар, таълим сифати, мактабларда таълим даражасини ошириш, таълим муассасаларининг ер майдонлари ва дахлсизлиги, улардан унумли фойдаланиш, мактаб биноларини соз ҳолатда сақлаш каби масалаларга эътибор қаратилган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates