Лого Лого-пв-уз

    Халқаро аэропортларда авиаспоттинг билан шуғулланиш учун кузатиш майдончалари фаолият кўрсатади

    Транспорт 27 январ 2022 543

    “Авиаспоттингни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (43-сон, 26.01.2022 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, 2022 йил 1 майдан Ўзбекистондаги халқаро аэропортларда ависпоттинг – белгиланган тартибга асосан аэропортларда ҳаво кемалари ҳаракатини ҳамда парвозини кузатиш, шунингдек уларни профессионал ва ҳаваскорлар (авиаспоттерлар) томонидан фото, видео тасвирга олишни амалга ошириш йўлга қўйилади.

    Республикадаги барча халқаро аэропортларда, уларга туташ ҳудудларда авиаспоттинг машғулотлари учун ихтисослаштирилган жойлар (кузатиш майдончалари) босқичма-босқич ажратилади.

    2022 йил 1 майдан маҳаллий ҳаваскорлар ва профессионал авиаспоттерлар учун ҳар чораклик мавсумий танловлар, шунингдек, ҳар йилги танловлар таъсис этилади ҳамда ташкил қилинади.

    Қарорга кўра, 2022 йил 1 майгача биринчи босқичда Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропорти ва “Самарқанд” халқаро аэропортида, 2022 йил 1 июлдан – қолган барча халқаро аэропортлар ҳудудида авиаспоттинг билан шуғулланиш учун кузатиш майдончалари тўлиқ фаолият кўрсатади.

    No date selected
    июл, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates