Халқаро ҳамкорлик истиқболлари йўлида

    Энергетика 31 март 2022 1089

    Италиянинг «AC BOILERS S.p.A» компанияси вакиллари «Тошкент ИEС» АЖда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида станцияда бўлди.

    Маълумки, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва Италиянинг «AC BOILERS S.p.A» компанияси билан ўзаро келишув меморандумига асосан Ўзбекистон ҳудудидаги иссиқлик энергетика объектлари ИEС ва ИEМ комбинацион цикли модернизацияси соҳасида ҳамкорлик қилиш белгиланган.

    Шу муносабат билан компания вакиллари «Тошкент ИEС» АЖда бўлиб, энергоблокларнинг «экологик тоза» энергоқурилмаларидан фойдаланган ҳолда қувватларини ошириш, модернизация қилиш ишлари билан танишдилар. Ташриф давомида 370 МВт ли буғ-газ қурилмаси ва 5-энергоблок иш жараёнларини кузатди, деб хабар беради «Тошкент ИEС» АЖ матбуот хизмати.

    Маълумот ўрнида, 24-26 март кунлари биринчи Тошкент халқаро форуми доирасида «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ҳамда «AC BOILERS S.p.A» компанияси билан «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ўртасида тизим корхоналарида «экологик тоза» энергия ускуналарини ўрнатган ҳолда қувватларни ошириш бўйича меморандум имзоланган эди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates