Халқаро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда

    Халқаро ҳамкорлик 23 октябр 2020 899

    23-октабр куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожланитириш вазири Шуҳрат Содиқов ва Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Муҳтор Элчиси Сзян Ян ҳоним ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

    Ахбороттехнологияларива коммуникациялариниривожланитиришвазири Ш. Содиқов таʼкидлаганидек, Хитой халқ Республикаси Ўзбекистон Республикаси учун энг муҳим шерикларидан биридир. Давлатларимиз ўртасида турли иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик олиб борилиб, жумладан ахборот технологиялари соҳасида ҳам етарли тажриба алмашилди.

    Сзян Ян ҳоним, ўз навбатида мамлакатларимиз ўртасида олиб борилаётган самарали ҳамкорликка ҳамда республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотларга айниқса ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди.

    Шу билан бирга, учрашув чоғида электрон ҳукумат, ахборот технологиялари, технопарклар ва инновация марказларини ривожлантириш ҳамда бошқариш, ИТ таʼлим ва энг янги технологияларни жорий этиш масалаларининг жорий ҳолати ва истиқболдаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.

    Онлайн мулоқот давомида томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳамкорликни яна-да ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саʼй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates