Халқаро ҳамкорлик натижалари ва истиқболдаги режалар муҳокама этилди

    Айтиш лозимки, аҳоли турмуш фаравонлигини ошириш, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш, айниқса, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, таълим олиш ва меҳнат қилиш ҳуқуқларини тўла амалга ошириш мақсадида сўнгги йилларда олиб борилаётган халқаро ҳамкорлик лойиҳалари ўз ижобий натижасини бермоқда.

    Айниқса, 2020 йилда юзага келган пандемия асоратларини юмшатиш ҳамда чекка ҳудудлар аҳолисига ижтимоий кўмак бериш борасида амалга ошириб келинаётган ижтимоий лойиҳалар ижроси бугун ўзининг катта самарасини бермоқда.
    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатлар элчихона вакиллари билан ўтказилган бугунги қатор учрашувларда мазкур жиҳатларга атрофлича тўхталиб ўтилди.

    БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска билан ўтказилган учрашув аввалида пандемия оқибатларини бартараф этиш ҳамда ҳамда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида рўй берган табиий техноген вазият туфайли жабр кўрган оилаларга ҳар томонлама кўмак кўрсатишга қаратилган “COVID-19га қарши чора-тадбирлар ва унинг асоратлари билан курашиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар таҳлил этилди.

    Вазир Раҳмат Маматов томонидан таъкидланганидек, мазкур лойиҳа доирасида пандемия даврида қийин вазиятга тушиб қолган 300 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун 256 та тикув машинаси, 387 та мебель жиҳози, 70 та пишириқларни тайёрлаш мосламаси, 240 та сартарошлик асбоб-ускунаси тақдим этилди.

    Шу билан бирга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тизимида электрон ҳужжат алмашинуви дастурини жорий қилиш мақсадида “Маҳалла” ягона ахборот тизими яратилди. Эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ногирон қизларга IT йўналиши бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилди.

    Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги “Маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари”да тикувчилик йўналиши бўйича ўқувлар ташкил этилди ҳамда ушбу марказлар барча керакли жиҳозлар билан таъминланди.

    Учрашувда ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, хусусан, хотин-қизларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, олис ва чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи кам таъминланган аҳоли вакилларининг ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича келгуси режалар белгилаб олинди.

    Исроил Давлати Фавқулодда ва Мухтор элчиси Зехавит Бен Хиллелни билан учрашув ҳам қизиқарли ва турли мавзуларга бой бўлди.

    Вазир Р.Маматов тадбир давомида вазирликнинг асосий функциялари ҳамда маҳалла тизимининг жамият бошқарувидаги ўзига хос ўрни хусусида атрофлича маълумот бериб ўтди. Хусусан, эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий кўмак бериш, ишсиз, боқувчиси бўлмаган, ёлғиз оналар ва хотин-қизлар билан манзилли ишлаш бўйича йўлга қўйилган “Аёллар дафтари” тизимининг ўзига хос жиҳатларига атрофлича тўхталиб ўтилди.

    Учрашувда, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами, хусусан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги мавжуд лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга доир масалалалар муҳокама этилди. Жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш, оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда кўмаклашиш бўйича фикрлар ўртага ташланди.

    Шу билан бирга меҳнат органлари билан ҳамкорликда ишсиз аҳолини бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, оилавий бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир режалар билдириб ўтилди.

    Кейинги учрашув Юнисефнинг Марказий ва Шарқий Европа ва мустақил давлатлар ҳамдўстлиги бўйича ваколатхонаси минтақавий директори Афшан Хан ҳамда ЮНИСЕФнинг болалар жамғармаси Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммадзаде билан ўтказилди.

    Учрашувда Давлатимиз раҳбари томонидан сўнгги йилларда йўлга қўйилган инсонпарварлик тамойили асосида олиб борилаётган сиёсий ислоҳотлар натижасида кўплаб ижобий натижаларга эришилаётганлиги, хусусан, 2019 йилдан бошлаб амалга ошириб келинаётган “Меҳр” операциялари давомида юзлаб ватандошларимиз Сурия ва бошқа давлатлар ҳудудидан ватанимизга қайтарилганлиги айтиб ўтилди.

    Вазир Р.Маматов қайд этганидек, ўтган вақт давомида “Меҳр-1”, “Меҳр-2”, “Меҳр-3”, “Меҳр-4” махсус операциялари давомида юртимизга қайтарилган ва туғилганлиги қайд қилинмаган 22 нафар болага ФҲДЁ органлари томонидан белгиланган тартибда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар расмийлаштириб берилди.

    Шунингдек, вазирлик томонидан 18 нафар аёлга 200 миллион 800 минг сўмлик уй-жой сотиб олишда ёрдам кўрсатилди, ватанга қайтарилган 36 нафар аёл ва болалар учун уй-жой шароитлари яхшиланди, 6 та оила ижтимоий уй-жойлар билан таъминланди. 178 нафар болали ёлғиз оналарга боқувчисидан маҳрум бўлганликлари сабабли болаларни парвариш қилиш нафақалари тўлаб келинмоқда.

    Учрашувда айни вақтда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан биргаликда амалга ошириб келинаётган “Можаро зоналаридан, биринчи навбатда Сурия ва Ироқдан қайтаётган Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун Европа Иттифоқи ва БМТ кўмаги” лойиҳаси хусусида сўз юритилди.

    Лойиҳанинг асосий мақсади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган "Қуролли можаролар давом этаётган ҳудудлардан қайтарилган аёллар, болалар ва ёшларни жамиятга мослаштириш ва реабилитация қилиш" ҳаракатлар режаси доирасида ватанимизга қайтарилган болалар ва хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлашдан иборатдир.

    Бугунги кунга қадар лойиҳа доирасида можароли ҳудудлардан қайтган 250 нафар болалар ва оилалар, мигрантларнинг фарзандларига давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда ҳар томонлама ижтимоий, моддий, психологик ёрдамлар кўрсатилди, деб хабар беради Маҳалла ва оилани қўллаю-қувватлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates