Халқаро кино фестивалида ўзбек талабаси яратган фильм ғолиб бўлди

    Танловда 800 дан ортиқ фильмлар иштирок этди.

    Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

    Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган “48 hour film race” қисқа метражли фильмлар фестивалида БДКИнинг Тошкент филиали талабаси Тимур Муродовнинг «Гастарбайтер» фильми ғолиб бўлди. Фильм режиссёри Нью-Йорк кино академиясида ўқиш учун стипендия ҳам олди.

    Маълумот учун, танловда 800 дан ортиқ фильмлар иштирок этди.

    Эслатиб ўтамиз, Тимур Муродов ва унинг «Кассета» қисқа метражли фильми “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказилган “Кино 5 кунда” танловида биринчи ўринни эгаллаган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates