Халқаро конференцияда Қўқон хонлигининг туркий халқлар тараққиётидаги ўрни муҳокама қилинди

    Туризм 10 июн 2022 4758

    Қўқонда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Қўқон хонлигининг туркий халқлар тараққиётидаги ўрни муҳокама қилинди.

    8-9 июнь кунлари Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашган Қўқон университети биносида «Қўқон хонлигининг туркий халқлар давлатчилиги ривожи ва маданий меросида тутган ўрни» мавзусидаги илмий амалий конференция бўлиб ўтди.

    Тадбирда Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Венгрия каби давлатлардан 20 дан зиёд нотиқ иштирок этди. Шу билан бирга, Истанбул университети, Анқара университети, Хожаттепе университети, Боку давлат университети, Қозоғистоннинг Ал Фаробий миллий университети, Бишкек давлат университети, Туркманистоннинг Махтумқули давлат университети, Будапешт университети, Халқаро туркий маданият ташкилоти вакиллари ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети, А.Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети ва Қўқон университетидан 30 га яқин олий таълим муассасаси, халқаро ташкилотлар ва эксперт ҳамжамиятларининг 50 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

    Конференцияни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов очиб берди.

    «Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2021 йил июнь ойида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти йиғилишида Қўқон шаҳри Туркий дунё «Туризм пойтахти» деб эълон қилинди. Қўқон университетида ўтказилаётган бугунги халқаро конференциянинг мақсади – Қўқон хонлигининг Туркий халқлар давлатчилиги ҳаётида тутган ўрни, мазкур давлат доирасида турли халқлар маданиятининг уйғунлашиб сермазмун қиёфа касб этиши тарихини ўрганишга қаратилган янги тадқиқотлар натижаларини чуқур муҳокама қилиш, уларни халқаро илмий жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилиш ва шу аснода Қўқон хонлигининг Туркий халқлар давлатчилик тарихини ўрганилмай қолган жиҳатларини тадқиқ этиш борасидаги илмий изланишларга янгидан импульс беришдан иборатдир», — деди Азиз Абдуҳакимов.

    Шундан сўнг Турксой бош котиби Султон Раев, Туркий давлатлар котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов ҳамда нуфузли университетлар ректорлари ҳам нутқ сўзлади.

    Таъкидлаш жоизки, конференция доирасида тўрт йўналишда ялпи сессия ўз ишини бошлади. Булар:

    - Қўқон хонлигининг тарихи, давлатчилиги ва геосиёсий аҳамияти;

    - Қўқон хонлигида илм фан ва маданиятнинг ривожланиши;

    - Ўрта Осиёда миллий уйғониш ҳаракатлари

    - Туркий дунёнинг қалби Фарғона водийси. Ўтмиш, бугун, келажак.

    Анжуман тўрт тил – ўзбек, турк, инглиз ва рус тилларида иш олиб борилди.

    Конференция якунига кўра, тарихни келгуси авлодга ҳаққоний етказиб беришга оид муҳим таклиф ва мулоҳазалар ишлаб чиқилди, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates