“Халқаро кулолчилик форуми ва кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида”ги қарор имзоланди

    Бизнес 24 август 2021 761

    Ш.Мирзиёев “Халқаро кулолчилик форуми ва кўргазма-савдосини ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

    Ҳужжатга қўра:

    ➖ 2022 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Халқаро кулолчилик форуми ва кўргазма-савдосини ўтказиш белгиланмоқда;

    ➖ Форум Қўқон шаҳрида ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида ўтказиладиган Халқаро ҳунармандчилик фестивали билан уйғун ҳолда ўтказилади. Дастлабки Форум Фарғона вилоятининг Риштон туманида ташкил этилади;

    ➖ Форум доирасида “Анъанавий кулолчиликни сақлаш ва уни ривожлантириш: муаммо ва ечимлар” мавзусида илмий-амалий конференция ва бошқа тадбирлар ташкил этилади;

    ➖ Форум ҳамда Ўзбекистон Президенти қарорлари билан ташкил этилган бошқа халқаро маданий тадбирлар доирасида:

    2022 йил 1 мартга қадар қадар Форум расмий веб-сайти ишга туширилади, жумладан унда ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқа эсдалик совғалари реализациясини ташкил этиш имконияти яратилади;

    музей дўконлари, эсдалик совғалари савдо тармоқларининг вакиллари ва халқаро харидорлар, машҳур коллекционерлар тадбирларга таклиф этилади;

    хорижга олиб чиқиб кетиш учун бадиий экспертизадан ўтказилиши талаб этиладиган ҳунармандчилик маҳсулотлари ва бошқа эсдалик совғалари улар сотиб олинган кунда тадбирлар ўтказилаётган жойнинг ўзида тўлов ундирилмасдан бадиий экспертизадан ўтказилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates