Халқаро кузатувчилар билан учрашув

    Жорий йил 8 июнь куни Марказий сайлов комиссиясида ЕХҲТ ДИИҲБнинг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси асосий гуруҳи вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашув чоғида Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомхўжаев шу кунларда муддатидан илгари Президент сайлови кампанияси тобора қизғин паллага киргани, бу масъулиятли жараён Марказий сайлов комиссияси томонидан Сайлов кодексида белгиланган тартибларга биноан изчиллик билан мувофиқлаштириб борилаётганини таъкидлади. Жумладан, муддатидан илгари Президент сайловини ўтказиш бўйича календарь режасига мувофиқ, сайловни ўтказувчи 14 округ ва 10 минг 783 участка сайлов комиссияси шакллантирилди. Марказий сайлов комиссиясининг матбуот ва тезкор ахборот марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Бугунги кунга қадар оммавий ахборот воситаларининг 229 вакили аккредитациядан ўтказилди.

    Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларига ошкоралик бериш мақсадида тадбирлар тартиби, босқичлари ва муддатлари ҳақидаги ахборотлар сайловчиларга ҳамда сиёсий партияларга Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб сайти ва оммавий ахборот воситалари орқали тезкорлик билан етказилмоқда.

    Учрашувда ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистонда ўтказилган сайловларни кузатиш миссиялари хулосалари бўйича ҳисоботларидаги тавсияларни миллий қонунчилигимизга ва амалиётимизга имплементация қилиш, сайловга оид ҳуқуқий базани такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

    Миссия раҳбари элчи Урсула Юзефа Гачек таъкидлаганидек, ДИИҲБ миссияси асосий гуруҳи вакиллари тажрибали экспертлардан, жумладан, сиёсий, ҳуқуқий, медиа ҳамда сайлов соҳасидаги таҳлилчилар, ДИИҲБ ходимлари ва маслаҳатчиларидан иборат бўлади. Шунингдек, миссия раҳбари асосий гуруҳ экспертларидан ташқари миссия таркибига узоқ муддатли кузатувчилар ҳам қўшилишини билдирди ҳамда ЕХҲТ ДИИҲБ ўртасида самарали ҳамкорлик кенгайиб бораётганидан мамнун эканини таъкидлади.

    Баҳор ХИДИРОВА,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates