Халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Сеулда ушланди

    Хавфсизлик 27 октябр 2021 1336

    Сеул шаҳрида ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбир давомида Интерполнинг Кореядаги Миллий марказий бюроси ходимлари кўмагида қидирувда бўлган Ю.У. Сеулдаги чегара назорат пунктидан ўтаётган вақтда қўлга олингани Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси хабарида маълум қилинди.

    Қидирувдаги шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддасига асосан, катта миқдордаги фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган эди.

    Маълум бўлишича, Ю.У. Корея ҳудудида бўла туриб, Ўзбекистон фирмалари бирининг вакили бўлган Ўзбекистон фуқароси Ю.И.нинг ишончига кириб, Жанубий Кореяда ишлаш учун одам топиб беришини таклиф қилган. Фуқаро Ю.И. чет давлатда ишлашни истаганларни топиб, улар банклар орқали фуқаро Ю.У.нинг ҳисоб рақамига 507.708.000 сўм (54.600 АҚШ доллари) ўтказиб юборган, эвазига эса у Жанубий Кореяда ишлаш учун таклифномагина жўнатиб турган, шундан сўнг номаълум жойда яшириниб юрган.

    Ҳозирда уни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates