баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Халқаро рейтинг ва индексларда самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичларига эришиш ишлари муҳокама қилинди

    Мамлакатимизда 9 ноябр 2020 1249

    2020 йил 9 ноябрь куни Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

    Олий Мажлис Сенати Раиси, Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши раиси Т.Нарбаева олиб борган йиғилишда сенаторлар, Кенгаши аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг доимий комиссиялари раислари, илмий-тадқиқот муассасалари, олий таълим ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этди.

    Таъкидланганидек, бугун Ўзбекистон халқаро ҳамжамият, кўплаб рейтинг агентликларининг нигоҳида турибди. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар улар томонидан баҳоланмоқда.

    Куни кеча “Гэллап” (“Gallup”) халқаро тадқиқот институтининг “Глобал қонун ва тартиб” бўйича йиллик бутунжаҳон рейтинги эълон қилинди.Ўзбекистон ушбу рейтингда 100 баллдан 92 балл тўплаб, дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари топ 10 талигига киритилди.

    Қолаверса, Рақобатбардош саноат унумдорлиги, Глобал инновациялар, Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар учун тартибга солувчи чекловлар индексларида мамлакатимиз илк маротаба эътироф этилди.

    Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторларининг 2019 йил якунлари бўйича эълон қилинган ҳисоботида Ўзбекистон барча 6 та таркибий индикатор бўйича ўсишга эришди.

    Йиғилишда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий соҳаларга оид устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича 2020 йил III чоракда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги Кенгаш ишчи органлари – молия вазири Т.Ишметовнинг ҳамда адлия вазири Р.Давлетовнинг ахборотлари эшитилди.

    Бундан ташқари, вазирлик ва идоралар масъул бўлган айрим таркибий индикаторлар бўйича мамлакатимиз рейтинги паст кўрсаткичларда қолиб кетаётганлиги, уларни яхшилаш бўйича олиб борилаётган ҳаракатлар самарасиз бўлаётганлиги танқид қилинди.

    Шу билан бирга, алоҳида халқаро рейтинглар бириктирилган тадқиқот институтларининг фаолияти танқидий муҳокама қилинди.

    Хусусан, халқаро рейтингларнинг методологик ва бошқа таркибий қисмларини қонунчиликка имплементация қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини мамлакатимизнинг халқаро рейтинглардаги ўрнини юксалтириш нуқтаи назаридан эксперт таҳлил қилиш вазифалари бажарилмаяпти.

    Шунингдек, йиғилишда республикамизнинг халқаро рейтинглардаги паст кўрсаткичларига сабаб бўлаётган асосий омилларни аниқлаш, ўзини ўзи баҳолаш учун устувор халқаро рейтингларнинг мезонлари ва индикаторлари асосида миллий индексларни ишлаб чиқиш вазифалари ижроси тўлақонли олиб борилмаётганлиги танқид қилинди. Алоҳида халқаро рейтинглар бириктирилган тадқиқот институтларининг бу борадаги фаолияти қониқарсиз, деб топилди.

    Қолаверса, халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашга масъул вазирлик ва идораларнинг ихтисослашган таркибий бўлинмалари фаолияти доирасидаги ҳужжатларни унификациялаш, намунавий шаклларини жорий этиш, мутахассисларнинг билими, малака ва  кўникмаларини доимий равишда ошириб бориш зарурлиги таъкидланди.

    Бундан ташқари, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий соҳаларга оид устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича 2021 йилга мўлжалланган ташкилий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

    Мамлакатимиз учун устувор бўлган халқаро рейтинг ва индекслар, уларнинг таркибий индикаторлари бўйича Ўзбекистон Республикаси кўрсаткичларини тубдан яхшилашга йўналтирилган илмий ва амалий лойиҳаларни ишлаб чиқишга қаратилган мақсадли грантлар ажратиш механизмини жорий этишга келишиб олинди.

    Шу билан бирга, йиғилишда вазирлик ва идораларнинг ихтисослашган таркибий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари масъул ходимлари учун халқаро стандартларга мувофиқ лойиҳавий бошқарув асосида рейтинглардаги кўрсаткичларимизни яхшилашга қаратилган махсус амалий малака ошириш курсларини жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.

    Шунингдек, Кенгаш аъзолари томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларни инобатга олиб, Кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси
    Олий Мажлиси Сенатининг
    Ахборот хизмати

    No date selected
    January 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates