Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда иссиқхона экинлари учун ўғитлар ишлаб чиқаришга 25 млн доллар кредит ажратади

    Агросектор 1 июл 2020 821

    Жорий йилнинг 30 июнь куни «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals» – Халқаро молия корпорацияси (ХМК) – Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ўртасида умумий қиймати 25 млн долларга тенг бўлган кредит битимини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

    Видеоконференция шаклида ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, ХМКнинг Европа, Лотин Америкаси ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Д.Бейкер, ЕТТБнинг ишлаб чиқариш ва хизматлар департаменти директори Ф.Люсент, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Х.Мори, «Indorama Corporation» ижрочи директори А.Лохия ва бошқалар иштирок этди.

    Лойиҳа икки босқичда амалга оширилиши режалаштирилган. Биринчи босқичда иссиқхона экинлари учун сувда эрувчан ўғитлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва суперфосфат ишлаб чиқариш ҳажми йилига 100 мингдан 350 минг тоннагача оширилади.

    Иккинчи босқичда дикалсий фосфат, калий сульфат ва сульфат кислота каби янги кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган. ХМК ушбу лойиҳани молиялаштиришдан ташқари, «Indorama» компаниясига ўғитларни тарқатиш тизимини ишлаб чиқиш ва ташкил қилишда маслаҳатлар беради ва фермерларга ер сифатини бошқариш соҳасида техник ёрдам кўрсатади.

    Манба: Ўздавкарантин инспекцияси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates