Халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этиш учун танлов ўтказиш тартиби белгиланди

    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида туризм соҳасининг субъектларининг халқаро туризм ярмаркалари ва кўргазмаларида иштирок этиш учун танлов ўтказиш тартиби белгиланди. 

    Ҳозирда дунёдаги энг нуфузли 19 та халқаро даражадаги туризм кўргазмаси ва ярмаркаларида иштирок этиш режалаштирилган. Танловда “кириш туризми” йўналиши бўйича тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган (қайта ташкил этиш, тугатиш ва банкротлик жараёнида бўлмаган) Ўзбекистон Республикасининг резидентлари иштирок этиши мумкин. Унда туроператор ва турагентлар, жойлаштириш воситалари, транспорт хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар тоифалардаги туризм соҳаси субъектлари иштирок этади.

    Халқаро туризм ярмаркалари, кўргазмаларда иштирок этиш учун тадбирдан 90 календарь куни олдин Қўмита ҳузуридаги “Миллий PR-маркази” давлат унитар корхонасига ариза билан мурожаат қилинади. Аризага тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома, туристик фаолиятни амалга ошириш учун лицензия, туризм хизматларига қонунчиликда ўрнатилган тартибда олинган сертификат нусхалари илова қилинади.

    Шунингдек, танлов иштирокчисидан ўз веб-сайтига эга бўлиш, туроператор ва турагентлардан хизмат сифатида бир қатор турпакетлар таклиф қилиниши талаб қилинади. Танлов иштирокчиси ходимларининг юқори малакалилиги ва фаол маркетинг фаолияти уларнинг танловда ғолиб бўлиш имкониятларини оширади. “Миллий PR-маркази” аризани 5 иш кунида кўриб чиқади ва танловда иштирок этиш ёки танловда қатнашишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 20 календарь куни ичида Марказ ариза берувчини текширади ҳамда танловдан ўтказиш натижалари ҳақида хабардор қилади.

    Танлов натижалари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳузуридаги “Миллий PR-маркази”нинг веб-саҳифалари ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади. Танлов асосида танлаб олинган туризм соҳаси субъектларининг халқаро туристик кўргазма ва ярмаркаларда кўргазма майдонларини ижарага олиш, экспонатлар учун иншоотлар яратиш ва ўрнатиш харажатлари Қўмита ҳисобидан молиялаштирилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates