Халқаро хотин-қизлар куни қачондан нишонлана бошлаган?

    8 март - Халқаро хотин-қизлар куни сифатида байрам қилинишига бир фожиали ҳолат сабаб бўлган.

    Дунё мамлакатларида махсус кунлар мавжуд бўлиб, улар бирор воқеа туфайли қабул қилинади. Жумладан, 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни сифатида байрам қилинишига бир фожиали ҳолат сабаб бўлган.

    1857 йилнинг 8 март куни Aмериканинг Нью-Йорк шаҳридаги пойабзал ва тикув фабрикасининг 40 мингдан ортиқ ишчилари меҳнат шароити яхшиланишини талаб қилиб, иш ташлайди. Фабрика бошқарувчилари намойишда иштирок этган аёлларни корхона биносига қамаб қўяди. Aёллар ва қизлар қамалган бинода ёнғин содир бўлиб, олов ичида қолган 129 нафар аёл вафот этади. Бу воқеа бутун мамлакатни ларзага солади.

    Ёнғин оқибатида ҳаётдан кўз юмган ишчи-аёллар хотираси учун Америкада аёллар ташкилоти тузилади ва биринчи марта хотин-қизлар унга аъзо бўладилар.

    1891 йилдан ушбу сана Австрия, Дания, Германия ва Швейцарияда хотин-қизлар байрами сифатида нишонлана бошлайди. 1910 йил БМТнинг Копенгагенда ўтган халқаро конференциясида 8-мартни Халқаро хотин-қизлар куни сифатида нишонлаш таклифи билдирилади.

    Кейинчалик кўпгина мамлакатларда аёлларнинг фаоллашуви бошланди, улар меҳнат ҳуқуқи ва ҳурматига эга бўлиш, камбағалликка қарши кураш ҳамда тинчлик учун кураш олиб боришди. 1965 йилдан эса бу санада дам олиш куни эълон қилиниб, ҳукуматлар тантанали тадбирларда аёлларга нисбатан давлат сиёсатининг амалга ошираётган ишлари тўғрисида ҳисобот беришга киришди. Аста-секин Халқаро хотин-қизлар кунини аёлларнинг ўз ҳуқуқларини талаб қилганликлари учунгина эмас, балки уларни қадрлаш, ҳурмат қилиш ва эъзозлаш куни сифатида ҳам байрам қилиш анъанага айланди.

    Гулчеҳра Бешимова,

    Самарқанд давлат университети талабаси

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates