Энди аҳоли ва қурувчи тадбиркорларга ипотека тизими ва қурилиш соҳасида бўладиган енгиллик, қулайлик ва имкониятлар берилиши маълум қилинди.
Биринчидан, бугунги кунгача, ипотека кредитлари ва субсидия олишда
уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар бор эди (майдони – 70 квадрат метргача, нархи 400 миллион сўмгача). Бундан буён, ипотека кредитлари шартларидан ушбу чекловлар чиқариб ташланади.
Иккинчидан, энди сотиб олинадиган хонадоннинг майдони ва нархидан қатъи назар, эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 миллион сўм субсидия тўланади.
Учинчидан, эҳтиёжманд аҳоли томонидан кредитни қайтаришда фоизнинг давлат томонидан қоплаб бериладиган субсидия миқдори барча ҳудудлар учун бир хилда 10 фоиз этиб белгиланади (ҳозирда вилоятларда 10 фоиз, Тошкент шаҳрида 12 фоиздан юқори қисми қоплаб берилмоқда).
Тўртинчидан, субсидиялар якка тартибдаги уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун олинган кредитлар учун ҳам берилади.