Харидорлар пулини қайтариб олди

    Ўрганишлар натижаси ва суҳбат жараёнида ҳар учала фуқаронинг ҳам талаблари тўғрилиги исботланди ҳамда фуқароларнинг хоҳишларига асосан улар харид учун тўлаган умумий қийматдаги 10 100 000 сўм аги маблағ эгаларига қайтариб берилди.

    Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Хатирчи тумани жамиятига келиб тушган навбатдаги шикоят мазмунидаги мурожаатларнинг барчасида маиший техникаларнинг носозлиги хусусида сўз боради. Тумандаги “Буғурдоқ” МФЙда яшовчи фуқаро Н.Остонаева туман марказида жойлашган “Artel” савдо дўконидан беш миллион етти юз минг сўмга “Samsung” музлаткичини харид қилган, бироқ музлаткич носоз чиққан.

    Яна бир харидор — “Қорача” МФЙда яшовчи фуқаро У.Маматов ҳам худди шу дўкондан уч миллион етти юз эллик минг сўмга “Artel” русумли музлаткич сотиб олгани ва маиший техника ишлатишга яроқсиз экани маълум бўлди.

    “Тамабахрин” МФЙда яшовчи фуқаро И.Товбоева ҳам “Artel” савдо дўконидан шу русумдаги электр печни 650 000 сўмга харид қилгани ва ушбу ускуна ҳам носоз чиққани юзасидан шикоят билан мурожаат қилди.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан жамиятнинг “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхонасига фуқаролар ва уларга хизмат кўрсатган тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ҳамда “Artel” сервис маркази ходимлари таклиф этилиб, ўзаро мулоқот ўтказилди.

    Ўрганишлар натижаси ва суҳбат жараёнида ҳар учала фуқаронинг талаблари тўғрилиги исботланиб, уларнинг хоҳишига асосан харид учун тўлаган умумий қийматдаги 10 100 000 сўм пул маблағи эгаларига қайтариб берилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates