Хавфли астероид Ер яқинидан учиб ўтади

    Осмонўпар бино катталигидаги 2003 AY2 астероиди келаётган якшанба куни сайёрага яқинлашади. Нисбатан хавфсиз масофага қарамай, объект потенциал хавфли ҳисобланади.

    2025 йил 22 июнь, якшанба куни потенциал хавфли деб таснифланган 2003 AY2 астероиди Ерга яқинлашади. Бу ҳақда NASA реактив ҳаракат лабораторияси (JPL) хабар берди.

    Астрономларнинг ҳисоб-китобларига кўра, объектнинг узунлиги тахминан 393 метрни ташкил этади – бу 100 қаватли осмонўпар бино билан деярли бир хил. Астероиднинг Ерга энг яқин учиб ўтадиган масофаси деярли 5,43 миллион километрга тенг.

    Бир қарашда бу масофа катта кўринса-да, NASA таснифига кўра, 7,5 миллион километрдан камроқ масофада яқинлашадиган ва 150 метрдан каттароқ бўлган барча объектлар потенциал хавфли ҳисобланади, деб хабар беради korrespondent.net.

    2003 AY2 астероиди ушбу иккала мезонга ҳам тўғри келади, аммо олимларнинг фикрича, ҳозирги пайтда унинг Ер билан тўқнашиши билан боғлиқ ҳеч қандай хавф йўқ.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates