Хавфли ҳудудлардан кўчирилган аҳоли, аэровизуал кузатувлар, ўзанлари тозаланган дарёлар — ФВВ ахбороти

    Мамлакатимизда 7 апрел 2021 508

    АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутасаддилари сел-тошқин ва ер кўчки ҳодисаларидан аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича маълумот берди:

    «Хавфли ҳудудлардан кўчирилиши лозим бўлган жами 154 та хўжаликдан (799 нафар фуқаро), 87 та хўжалик (441 нафар фуқаро) доимий равишда, 67 та хўжалик (358 нафар фуқаро) хавфсиз ҳудудларга вақтинча яшаш учун кўчирилган. Шунингдек, аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ички ишлар ходимларидан иборат 105 та, жамоатчилик вакилларидан иборат 27 та назорат-кузатув постлари ташкил этилган.

    Республиканинг тоғли ҳудудларидаги қор захираларини ва баланд тоғлардаги кўлларнинг ҳолатини баҳолаш ҳамда қор кўчкиси ва сел хавфи мавжуд ҳудудларни аниқлаш мақсадида, 5 маротаба аэровизуал кузатувлар амалга оширилган.

    Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида сув тошқини ва сел оқимларини беталофат ўтказиб юбориш мақсадида, маҳаллий давлат органлари тасарруфида бўлган дарё ва сойларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш, ўзанларини тозалаш бўйича 3377,6 минг метр/куб тупроқ, 194,7 минг метр/куб тош иши, 27,5 минг метр/куб бетон ишлари ва 609,7 тн. темир ишлари амалга оширилган. Ушбу ишларга 75,7 млрд сўмга яқин бюджет маблағлари сарфланган.

    Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тегишли вазирликлар, идоралар ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорликда хавфли ҳудудларда дарёлар, сойлар ва каналлар ўзанларини тозалаш, қирғоқ ва дамбаларни мустаҳкамлаш бўйича сел-тошқин ва ер кўчиши хавфи мавжуд ҳудудларда ўтказилган 161 та махсус-тактик ўқув машқини ташкил қилиш ва ўтказишда 1919 та техника ва 11 мингга яқин шахсий таркиб қатнашган. Ўқув машқлари давомида 90,1 минг метр/куб тупроқ ишлари, 45,1 минг метр/куб қум-шағал, 2290,6 метр/куб бетон ишлари бажарилиб, 71 километрдан ортиқ масофадаги магистрал каналлар, дарёлар ва сойлар ўзанлари тозаланган».

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates